Қизалоқнинг қотили унинг уйида ишлаган ёлланма ишчи бўлиб чиқди
Бош прокуратура хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Маълумот ўрнида, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.
Маълумот учун:
ЖК 97-модда — қасддан одам ўлдириш;
«в» банди — айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни;
«з» банди — номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда.
Белгиланган жазо:
15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланади
Батафсил бизда.. https://t.me/+hhRZbMPOlRFhZDE6