Get Mystery Box with random crypto!

МУНОСАБАТ Мархамат туманида Ҳамкорбанк, Миллий банк, Агробанк | АНДИЖОН МАРКАЗИЙ БАНКИ

МУНОСАБАТ

Мархамат туманида Ҳамкорбанк, Миллий банк, Агробанк, Халқ банки, Капиталбанк, Алоқабанк ва Микрокредитбанкларининг филиаллари ва банк хизматлари марказларинг 36 та (шундан 24 та Humo ва 12 та Uzcard) банкоматлари мавжуд бўлиб аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ижтимоий тармоқ орқали ёритилган сарлавха юзасидан Бош бошқарманинг маъсул ходимлари томонидан Марҳамат туманида ўрганиш ўтказишлари давомида банкоматларнинг баъзиларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ва электр-энергияларда узилишлар бўлаётганлиги сабабли носоз ҳолатга келаётганлиги кузатилган ва ҳозирги кунда банкоматлар ишчи ҳолатдалиги хамда аҳоли томонидан пластик карталари орқали нақд пул ечилаётганлиги маълум бўлган. Шу билан бирга, тумандаги барча банклар томонидан нақд пул ечишда навбатлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида банкнинг касса терминали орқали нақд пул ечиб бериш йўлга қўйилган, шу билан бирга тижорат банкларига бозор ҳудудида банкоматларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилган.
Хозирги кунда тижорат банклари Марказий банк томонидан етарли миқдорда нақд пул билан таъминлаб келинмоқда.
Шу билан бирга мижозлар билан нақд пулдаги муносабатларда банк хизматларини янада соддалаштириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

https://t.me/markaziybank_andijon