Get Mystery Box with random crypto!

#Элон Навоий вилояти аҳолиси диққатига! Ҳурматли навоийликл | Markaz24.uz | Navoiy Kanal

#Элон

Навоий вилояти аҳолиси диққатига!

Ҳурматли навоийликлар!

Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, шунингдек, Кармана, Учқудуқ, Томди, Қизилтепа туманларига хизмат кўрсатувчи “Бережливост“ МЧЖ санитар тозалаш корхонаси аҳолига маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини сифатли кўрсатмаганлиги, бунинг натижасида чиқинди йиғиш шохобчаларида чиқинди тўпланиб қолаётганлиги сабабли айни пайтда битимларни бекор қилиш мақсадида суд органларига даъво аризалари киритилган.

Бугунги кунда Навоий шаҳар ва Кармана туманига хизмат кўрсатиш тўғрисида битим бекор бўлган.

Зарафшон шаҳар, Учқудуқ, Томди, Қизилтепа туманлари бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Якуний натижалар ҳақида қўшимча маълумот берилади. Яқин орада буюртмачи томонидан Навоий шаҳар ва Кармана туманига хизмат кўрсатувчи бошқа оператор фаолияти йўлга қўйилади.

Шу ўринда, юқоридаги ҳудудлар аҳолисидан чиқинди тарифлари учун вақтинча тўлов қилмасликни сўраймиз!

Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази матбуот хизмати хабар берди.