Get Mystery Box with random crypto!

«Гуноҳнинг ёмон оқибатидан омондаман деб ҳаргиз ўйлама. Аслида | Ma'rifatuz

«Гуноҳнинг ёмон оқибатидан омондаман деб ҳаргиз ўйлама. Аслида, гуноҳ қилаётган ҳолинг гуноҳингдан ҳам каттароқ маъсиятдир. Ўнг ва чап томонингдаги фаришталардан ҳаё қилмай гуноҳ қилишинг, ўша гуноҳингдан ҳам каттадир. Гуноҳ қиларкансан, Аллоҳ оқибатингга нима ёзганини билмаган ҳолингда кулишинг, қилган гуноҳингдан ҳам каттадир. Қилган гуноҳинг билан шод бўлишинг, ёки, қилолмай қолган гуноҳларга эришолмаганинг учун ғамгин бўлишинг, гуноҳнинг ўзидан каттадир. Гуноҳ қилаётганингда шамол уйингнинг эшиги ёки пардасини қимирлатганда қўрқиб кетишингу, ўша гуноҳни қилишда қалбинг Аллоҳнинг назар солиб турганидан титрамаслиги, қилган гуноҳингдан ҳам катта гуноҳдир». Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

@Marifatuzofficial
taplink.cc/marifatuzofficial