Get Mystery Box with random crypto!

Қизилиштоннинг қишга тайёргарлиги Аввало қизилиштон қуриган д | MA'RIFAT UZ | SHAXIDI A'LO masjidi

Қизилиштоннинг қишга тайёргарлиги

Аввало қизилиштон қуриган дарахтни излаб топади ва ёнғоқ учун ковак очишга киришади. Ҳар бир ковак аҳамият билан очилади. Агар ковак катта бўлса, бошқа қушлар ундаги озуқани осон ўғирлаб қўйиши мумкин. Агар тешик кичик бўлса, жойлаштирилаётган ёнғоқ синиб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир ковак ёнғоққа мослаб очилади.

Катта дарахт танасига тахминан 50 мингта ёнғоқ жойлаштирилиши мумкин. Бу эса, Аллоҳ таолонинг изни билан, қизилиштоннинг қишдан қийналмай чиқиб олишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таолонинг бу махлуқига ато этган қобилиятини кўринг. Қизилиштоннинг 50 мингта ёнғоқ учун шунча ковак очиб, уларга озуқани жойлаши ва бу жараённинг ҳар йили такрорланиши Аллоҳ таолонинг қудратига, санъатига, азаматига далолат қиладиган кўринишлардандир.

Олдимизда охират деб аталган ҳовли бор экан ва биз шу ҳовли сари улуғ сафарга чиққан эканмиз, номаи аъмолларимизни синмаган ёнғоқлар (солиҳ амаллар) билан тўлдириб борайлик, ёнғоқларни синдириб қўйишдан (риё, сумъа, ужб, ҳасад каби амалларимиз савобини йўққа чиқарадиган иллатлардан) сақланайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират этсин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон.

┉┅━❀ ❀━┅┉
    Аллоҳга омонатсиз
  ┉┅━❀ ❀━┅┉

https://t.me/marifatuz_shahidi_alo