Get Mystery Box with random crypto!

​ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА СЎЗЛАБ БЕРИ | Ma'rifatuz

​ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҲАҚЛАРИДА СЎЗЛАБ БЕРИНГ

1.Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш (Абу Довуд, 3755)

2. Ўтирган ҳолда таомланиш (Бухорий, 5386)

3. Учта ҳолатдан бирида ўтириш:
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги ҳолда ўтириш (Фатҳул бари, 5399)
- Намоздаги ташаҳҳудни ўқиш вақтидаги сингари ўнг оёқни буккан ҳолда ўтириш (тизза тепага қараган) (ўша ерда; Таҳриж ал-иҳя, 1304)
- Чўкка тушиб ўтирган ҳолда (Муслим, 5299)

4. Уч бармоқ билан чимдиб ейиш (ўрта, кўрсаткич ва бош бармоқлар) (Муслим, 5265)

5. Таомланишдан олдин Аллоҳ таолонинг исмини айтиш (Бухорий, 5376)

6. Ўнг қўлда тановул қилиш (Бухорий, 5376)

7. Таомни устидан эмас, бир четидан ейиш (Бухорий, 5376)

8. Имкон қадар ҳамманинг бир идишдан овқат ейиши (Ибн Касир, 24 сура, 61 оят; Ибн Можа, 3287).

9. Идишни овқатланиб бўлгач яхшилаб тозалаб қўйиш ва қўлни ювишдан олдин бармоқларни ялаб қўйиш (Муслим, 5268)

10. Таомдан кейин дуо қилиш. Улардан бири: «Алҳамду лиллахиллази атъамана ва сақоана ва жаалана минал-муслимин» (Барча ҳамд бизга таом ва ичимлик берган ва бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳ таологадир) (Абу Довуд).

Улашинг: @marifatuz_2