Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимини Наманган шаҳар ҳокимига ўр | MA`RIFAT DARSI | INSPECTOR_UZ

Шавкат Мирзиёев ички ишлар ходимини Наманган шаҳар ҳокимига ўринбосар бўлишини таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 февраль куни ўтказилаётган Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари вилоят ИИБ ёшлар етакчисини янги лавозимга тайинлаш бўйича таклиф билдирди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси, 31 ёшли Достон Абдуқаҳҳоровни давлат раҳбари саволга тутиб, унинг «маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича фикрларига қизиқди.

Шундан сўнг Президент Достон Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш бўйича таклиф киритди. Президент унга Наманганнинг янги тажрибаси бўйича ҳаракат қилишини, фидойи бўлиши ва «маҳаллабай» тизими бўйича ишлашни жадал олиб боришини таъкидлаб, топшириқлар берди.

Достон Абдуқаҳҳоров президентнинг ишончини оқлашини айтиб, мазкур вазифаларни бажаришда бор куч-ғайратини аямаслигини билдирди.