Get Mystery Box with random crypto!

MARHAMAT_BUGUN

Telegram kanalining logotibi marhamat_bugun — MARHAMAT_BUGUN M
Telegram kanalining logotibi marhamat_bugun — MARHAMAT_BUGUN
Kanal manzili: @marhamat_bugun
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.11K
Kanalning ta’rifi

⚡️ Долзарб мавзулар
⚡️ Марҳамат муаммолари
⚡️ Рахбарлар фаолияти
⚡️ Фойдали хабарлар
📍Эслатма: Канал ҳеч қандай мансабдор шаҳсларга бўйсунмайди!
Мурожаат юбориш учун:👉 @marhamatbugunbot
Фақат реклама учун: @Marhamat_info

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 210

2022-09-03 05:48:56
#Кун_ҳикматлар

Инсоннинг энг биринчи бурчи аслидагидай бўлиши, “бу – яхши, бу – ёмон” деган гапни мардона айта олишидир.

Ромен Роллан

@MARHAMAT_BUGUN
1.8K views02:48
Ochish/sharhlash
2022-09-02 18:22:30
Сирдарёда пахта йиғим-терими мавсумига старт берилди. Вилоят ҳокими терим машинасини бошқарди.

@MARHAMAT_BUGUN
2.9K views15:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 17:56:53 ​​​ Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак.

Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.

Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;

2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.

Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Супер-контракт учун 10% чегирма берилди. Демак, чиққан суммадан 10% олиб ташлайсиз.
Мана бу ерда кундузги таълимдаги барча йўналишларда супер-контрактнинг чегирмадан кейинги суммаси ёзилган. Чегирма сиртқи ва кечкига ҳам ўтади, фақат буни ўзингиз ҳисоблаб оласиз.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

1,1 баллдан 2 баллгача2,0 баробари;

2,1 баллдан 3 баллгача 2,5 баробари;

3,1 баллдан 4 баллгача3,0 баробари.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).

Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади.

2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.

Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
https://t.me/xushnudbek/15833

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм.

Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930). 10% чегирмадан кейин эса 82 млн 169 минг 400 сўм бўлади.

БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.

3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 164 млн 338 минг сўм тўлаши керак (2 х 82.169.400).

Айримлар сўрамоқда. Масалан, абитуриент 54 балл олди. Кириш бали эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер контракни камроқ тўлайдими? Йўқ ва асло йўқ! 56,7 баллдан кам тўпландими, тамом, бунақада икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш балига қанча етмагани аҳамиятсиз.

Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.

@MARHAMAT_BUGUN
2.9K views14:56
Ochish/sharhlash
2022-09-02 17:00:53
Онлайн бўлиб туриб ёзмайдиганларга инсоф берсин:)

Бизни гуруҳдагилар хақларига дуо қилинибди

Видеони жим бўлиб кетган группаларга юбориб қўямиз)

@MARHAMAT_BUGUN
3.0K views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-02 16:00:53
Barcha vatandoshlarimizni Mustaqilligimizning 31 yilligi munosabati bilan tabriklaymiz.

Bugun erkimiz, ozodligimiz oʻz qoʻlimizga oʻtganiga 31
yil boʻldi. Aynan mana shu ayyom bilan Smart English o'quv markazining xalqaro mutaxassislar jamoasi barcha yurtdoshlarimizni samimiy muborakbod etadi!

Mustaqilligimiz abadiy boʻlsin!

SMART ENGLISH - Professionallardan ta'lim oling

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzating:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Smart Bot

@MARHAMAT_BUGUN
2.8K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-09-02 14:20:19
#Диққат #Тезкор

2022-2023 ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари маълум қилинди


Таълим тили Ўзбек синфлар учун дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари қуйидагича белгиланди:

2-синф учун — 102 минг 700 сўм
3-синф учун — 102 минг 700 сўм
4-синф учун — 68 минг 500 сўм
5-синф учун — 85 минг 600 сўм
6-синф учун — 74 минг 200 сўм
7-синф учун —102 минг 700 сўм
8-синф учун — 108 минг 400 сўм
9-синф учун — 108 минг 400 сўм
10-синф учун — 102 минг 700 сўм
11-синф учун — 119 минг 800 сўм

@MARHAMAT_BUGUN
3.4K views11:20
Ochish/sharhlash
2022-09-02 14:00:46
Ўзбекистон Тожикистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини ёпади

Чеклов Самарқанд ва Пенжикент шаҳарлари ўртасидаги “Жартепа” назорат-ўтказиш пунктига таъсир қилади. Бу пункт 5 дан 16 сентябргача фуқаролар ва транспорт учун ёпилади

ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанд шаҳридаги бир қатор кўчаларда 14 – 17-сентябр кунлари транспорт воситалари ҳаракати чекланади. 5 - сентябрдан бошлаб юк машиналари Самарқанд шаҳрига кириши тақиқланади.

@MARHAMAT_BUGUN
2.8K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-02 13:35:54
Бугун берган эълонимиз бўйича Тико автомобили 1650 $га сотилди.

Баракасини берсин !

@MARHAMAT_BUGUN
2.8K views10:35
Ochish/sharhlash
2022-09-02 11:01:32
Эрингизни телефонини титманг, мабодо иккинчи хотини борлигини билиб қолсангиз хам ўзингизни билмаганга солинг

Аёлларимизга етказиб қўямиз

@MARHAMAT_BUGUN
544 views08:01
Ochish/sharhlash
2022-09-02 10:02:17И ш г а  т а к л и ф   қ и л а м и з!

Марҳамат шахримизда "Royal textile" тикувчилик фабрикаси янги йўналишда иш бошлади.
300 иш ўринига эга янги ахил жамоамизга қуйидаги йўналишларга ишга қабул қиламиз
:

1. Мастер                            15 иш ўрин     
2. Тикувчилик                  250 иш ўрин    
3. Дазмол                          15 иш ўрин      
4. Қадоклаш                        10 иш ўрин   
5. Мастер ёрдамчиси   10 иш ўрин    

*Мехнат дафтарчаси юритилади.
*Декрет ва таътил пуллари берилади.
*Тўй маросимларида моддий ёрдам ажратилади.
*Ишчиларга хафталик рағбатлантириш йўлга қўйилади.
*Байрам саёхатлари ва тадбирлари ташкиллаштирилади.
* Тушликка биринчи ва иккинчи овқатлар берилади.
*Ишга бориб келишга транспорт хизмати йўлга қўйилган.

Биз ишчи- ходимлар билан ахил, очик ва самимий руҳдаги жамоа тузишни, оилавий тадбирларни хам бирга ўтказишни ва уларга кўмаклашишни, жамоавий дам олиш ва саёхатларни ташкиллаштириш каби соғлом мухит ва кўтаринки кайфиятда ишлашни мақсад қилганмиз.

Бизнинг телефон рақамларимиз:
55 201 22 00 ;        90 543 32 46;
90 206 32 92;       93 412 83 00;

Манзил : Марҳамат шахар. Гулистон МФЙ.  Мўлжал: Камунар завод

@MARHAMAT_BUGUN
1.2K views07:02
Ochish/sharhlash