Get Mystery Box with random crypto!

Ҳажга бораман деб фирибгарларга алданманг – Диний қўмита Ижти | MARHAMAT_BUGUN

Ҳажга бораман деб фирибгарларга алданманг – Диний қўмита

Ижтимоий тармоқларда Ҳаж қилишга чақирувчи жимжимадор сарлавҳали рекламалар кўпаймоқда. Айримлар Умра, туристик ва бизнес виза билан Ҳаж қилишни ваъда қилмоқда.

Аммо бунинг имкони йўқ, деб огоҳлантирди Диний ишлар бўйича қўмита.

“Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда “Ҳаж-2023” визаси бўлиши шарт.

Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Мусулмонлар идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган”, дейилади қўмита баёнотида.

@MARHAMAT_BUGUN