Get Mystery Box with random crypto!

Ислом Каримовнинг ўғли Ўзбекистоннинг собиқ 1-хоними Татяна Ка | MARHAMAT_BUGUN

Ислом Каримовнинг ўғли Ўзбекистоннинг собиқ 1-хоними Татяна Каримовани судга берди

Пётр Каримов Татяна Каримовага нисбатан қўзғаган даъвонинг предмети ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо экани маълум.
26 июн куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилади — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов.
Тошкент шаҳар суди томонидан эълон қилинган маълумотда даъво предмети ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо эканини кўриш мумкин.

Пётр Каримов – Ислом Каримовнинг ўтган асрнинг 60-йилларида уйланган биринчи рафиқаси Наталя Петровна Кучмадан туғилган катта фарзанди ҳисобланади. Бу ҳақдаги расмий маълумотлар Ислом Каримов вафотидан кейин очиқланган.

@MARHAMAT_BUGUN