Get Mystery Box with random crypto!

Асал ойи! Чет элда тўйдан кейин, Ёшлар тарк этиб уйин, Бир о | Marhabo Karimova

Асал ойи!

Чет элда тўйдан кейин,
Ёшлар тарк этиб уйин,
Бир ой саёхат, ўйин –
“Асал ойи” бошланар.

Ўзбекларда бошқача,
“Асал ойи” – бир кеча,
Сўнг хар тонг супур кўча,
“Сахар ойи” бошланар.

Бечора келин-куёв,
Тунда учрашар бир ров,
Сўнг кўнгил айниб дарров,
“Ташар ойи” бошланар.

Бўлишар ота-она,
Олти йилда тўрт бола,
Мактабга-ю, боғчага,
“Чопар ойи” бошланар.

Керак кўп пул тошиши,
Уй қуриб, том ёпиши,
Камлик қилиб топиши,
“Учар ойи”бошланар.

Қиз етилгач узатиб,
Зеб – зийнат-ла кузатиб,
Сандиқларни бўшатиб,
“Сочар ойи” бошланар.

Келин чиқса беадаб,
Кўчага ташийди гап,
Хонадон сирин боплаб,
“Очар ойи” бошланар.

Билгунча ўнгу-чапни,
Тушунтиролмай гапни,
Йиғлаб – сиқтаб асабни,
“Бузар ойи” бошланар,

У болангда у ғалва,
Бу болангда бу ғалва,
Тинч ўтириш қаёқда?
“Захар ойи” бошланар.

Уғил – қизнинг савдоси,
Битмас экан ғавғоси,
Кетга тегиб навдоси,
“Касал ойи” бошланар.

Уйлаб – жойлаб, қутилиб,
Ташвишларга тутилиб,
Соч оқариб, хол қуриб,
“Яшар ойи” бошланар.

Узий-чун шўрлик банда,
Яшашни бошлаганда,
Охират диёрига,
“Сафар ойи” бошланар.

Мархабо Каримова

@MarhaboKarimova


https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw