Get Mystery Box with random crypto!

Солиҳа қиз ёрингиз бўлса! Уйлар тўлар файзу зиёла Сўзлар сўз | Marhabo Karimova

Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Уйлар тўлар файзу зиёла
Сўзлар сўзи бўлар ҳаёла
Беодоблик қилмас уялар
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Номаҳрамга қилмайди назар
Ёмонликдан қилади ҳазар
Яхшиликла амалин безар.
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Фарзандларга тайёр муаллим .
Қори қилар , ўргатади илм
Бундан ортиқ ёрдам қилар ким ?
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Ишдан келинг , тайёр егулик
Зериксангиз сўзлар кулгулик
Ҳар амали раҳмат дегулик
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса !

Исроф қилмас , фикр қилади
Йўқда , борда шукр қилади
Яратганни зикр қилади
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса!

Яхши аёл ярим жаннатдир .
Олтину зардан ҳам қимматдир .
Икки дунё учун зийнатдир
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса .!

Бахтингиз , шундайни топсангиз
Арзир қанча ,, қалин ,, ёпсангиз
Дўппини осмонга отсангиз
Солиҳа қиз ёрингиз бўлса .!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAELBPnLrsjX0_4MFhw