Get Mystery Box with random crypto!

Дил ёришар дил сўзларидан, Уларсиз кенг уйлар ҳувиллар. Нур | Marhabo Karimova sherlari

Дил ёришар дил сўзларидан,
Уларсиз кенг уйлар ҳувиллар.
Нур ёғилар юз-кўзларидан,
Омон бўлсин бобо-бувилар.

Дош беришган ҳар бало, дўлга,
Уларсиз боғ айланар чўлга,
Насиҳати бошлар ҳақ йўлга,
Омон бўлсин бобо-бувилар.

Шу ёшгача билмаган миннат,
Дейишади — тириклик неъмат,
Ҳар амали, ҳар гапи ҳикмат,
Омон бўлсин бобо-бувилар.

Танига куч-мадор тўлсинлар,
Ҳожи ота-она бўлсинлар,
Ёнимизда бардам юрсинлар,
Омон бўлсин бобо-бувилар.


Дилобар Ўролова

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@metrikafoto
@love_ifor