Get Mystery Box with random crypto!

Келинг оиламизда ҳар куни Аллоҳ учун бир соат вақт ажратамиз. | Marhabo Karimova sherlari

Келинг оиламизда ҳар куни Аллоҳ учун бир соат вақт ажратамиз.


1-Душанба.
Бу кунда бир соатни оиламиз даврасида истиғфор айтамиз.
(Астағфируллох ва атубу илайҳ)

2-Сешанба.
Бу кунда бир соат оиламиз даврасида китоб ўқиймиз.
(Ҳадис ва ҳаёт китобини)

3-Чоршанба.
Бу кунда бир соат оиламиз даврасида қуръон ўқиймиз ёки қуръон эшиттирамиз.
(Телефонда ёки дискда эшитамиз)

4-Пайшанба
Бу кунда бир соат Аллоҳни зикр қиламиз.
(Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи)

5-Жума
Бу кунда бир соат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтамиз
(Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳи)

6-Шанба
Бу кунда бир соат фарзандларимизга тарбия ҳақида суҳбатлашамиз
(Юриш -туриш,овқатланиш одоби ва ҳаказо)

7-Якшанба
Бу кунда бир соат телефонимизни ўчириб қўйиб оиламиздаги муаммоларни бартараф қилиш ҳақида тафаккур қиламиз

Ҳа Азизлар ҳафтани шунақа қисмларга ажратиб турайлик. Шунда оиламиз баракотлар билан тўлади Ин ша Аллох


@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi