Get Mystery Box with random crypto!

Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман Чунки айтиб қўйсам кутади | Marhabo Karimova sherlari


Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман
Чунки айтиб қўйсам кутади онам
Хатто чиқиб турар катта кўчага
Дейди "чидамадим чиқволдим болам"
Ховлиқиб ховлига бошлайди бизни
Тўхтамай "хайрият хайрият" дейди
Юзимга термилиб термилиб қараб
"Ўзинг яхшимисан" деб жавдирайди
Яна жавобини эшитмай туриб
Ўрнидан туради "чой қўйиб келай"
Қорним тўқ десамам қулоқ солмасдан
"Бир нарсалар опқўйганман "дейди "опкелай"
Рўмоллари қийшайганин сезмайди хатто
Дейди "қани я даданг хозир шеттайди"
Сабри чидамасдан келинларига
Ошхонага зир зир ўзи қатнайди
Болларимга дейди "бувинг ўргилсин
Сенларни соғиндим жон болам роса"
Бағрига босади чиндан суюниб
Қани энди дунёни улашиб берса
Ичимда кечирим сўрайман ундан
Қиз бола шунақа экан да она
Имконим бўлсайди тез тез келардим
Сизни шундай интизор қилмасдим она
Хайрлашар чоғи бағримга босдим
Сочларидан ўпиб йиғлагим келди
Энди тез келаман майлими она
Ўксиб кетганимни онамам билди
"Майлига тинч бўлсанг бўлди жон болам"
"Мана кўрдинг бизни хаммамиз омон"
"Майли ўшаларни айтганини қил
Жон болам кўнгилни қолгани ёмон"
Биламан ортимдан узоқ қарайди
Кўринмай кетгунимча туради йўлда
Энди тез тез бораман деб ният қиламан
Биламан бу ниятим қолади ўйда....

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@metrikafoto
@love_ifor