Давлат келса кўзларимни қолса агар хира тортиб Шайтонларга иймонимни қўйсам агар бир кун сотиб Қилолмасам шукрлар бу беш кунлик дунё ишларидан ортиб Гунохларим кечиргайсан раббим Аллох Қиёматда умматим денг расулуллох
Ғийбатлардан жарангласа бу тилим Ғурбатлардан чарчамаса бу тилим Ғафлатларда қолиб кетса бу дилим Гунохларим кечиргайсан раббим Аллох Қиёматда умматим денг расулуллох
Бугун деб эрта деб охиратни ўйламай бир дунё учун йиғласам Севги деб мухаббат деб дийдорингни ўйламай бир рўё учун йиғласам Гунохларим кечиргайсан раббим Аллох Қиёматда умматим денг Расулуллох