#Ғафлатда_қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг | Марғилон Депутатлари | Расмий канал
#Ғафлатда_қолманг! Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг! Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).