Get Mystery Box with random crypto!

Суратлардаги йигит асли Кениялик бўлиб, исми Кинан. 1992 йилда | Maqsad 🎯

Суратлардаги йигит асли Кениялик бўлиб, исми Кинан. 1992 йилда кувайтлик ишбилармон ва даъватчи Абдураҳмон Сумайт очликдан қийналиб, нобуд бўлай деб ерда ётган ушбу етим болани топиб олиб ўз қарамоғига олади. Шифокорларга кўрсатиб даволатади ва натижада бола соғайиб кетади.
Унинг таълим-тарбияси ва Қуръони каримни ёд олишига жиддий эътибор қаратади.

Ўлим ёқасида топиб олинган етим бола мана йиллар ўтиб халқаро Қуръон мусобақаларида беллашадиган қори йигит бўлиб вояга етди.
Ҳозирда у Саудия, Дубай, Сомали ва Малайзиядаги нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

Абдураҳмон Сумайтнинг ушбу яхшилигини Аллоҳ қабул қилсин.

Айтганча, ояти каримада бунга тарғиб қилинган:
«...(Бирор жонга) ҳаёт бахш қилган (ўлимдан қутқариб қолган) инсон эса одамларнинг барчасига ҳаёт бахш этгани кабидир» (Моида сураси, 32-оят).