Get Mystery Box with random crypto!

Илмий мақола матнини тайёрлаш талаблари Халқаро илмий журна | Maqola chop qilish

Илмий мақола матнини тайёрлаш талаблари

Халқаро илмий журналларнинг аксарияти экспериментал тадқиқот
натижаларини тавсифловчи мақолага қуйидаги асосий қисмлардан иборат
талабни белгилайди: Кириш, Усуллар, Натижалар ва Мунозара (Introduction,
Methods, Results, and Discussion - IMRAD). Баъзан Аннотация (Abstract) маъносини англатувчи «А» ҳарфи IMRAD қисқартмасига қўшилади ва AIMRAD, деб ёзилиши ҳам мумкин. Илмий мақола бўлимларининг ички тузилиши батафсил
тавсифи қуйидаги кўринишга эгадир.
Агар мақола назарий изланишларга бағишланган бўлса, унда «Methods»
бўлими «Theoretical Basis»га алмаштирилади. Мақоланинг
Кириш, Методлар, Натижалар ва Мунозара бўлимлари – мақоланинг асосий
қисми (MAIN PART), деб аталади. Муаллиф асосий эътиборни мақола асосий
қисмига қаратиш керак!



MUROJAAT UCHUN:
@editorjournal