Get Mystery Box with random crypto!

Оилали йигит билан бўйдоқ йигит иккиси ҳам ҳатто ўз оиласи ва | 🌙تعليم السنة

Оилали йигит билан бўйдоқ йигит иккиси ҳам ҳатто ўз оиласи ва атрофидагилар томонидан бир хил ҳурмат-эҳтиромда бўлмайдилар. Уйланган йигит энди «киши» бўлди. Уйлангач нуфузга, эҳтиромга эга бўлди. Ва ўша нуфуз унга ўзига хос шараф ва обрў келтиради. Ота-онаси ва қавму қариндошлари томонидан гап-сўзи эътиборга олинадиган шахсга айланади. Уйланмаганнинг аҳволини биласизлар...

Бугун яна уйланишга алоқадор бир ҳадис ўқиб қолдим. Имом Ҳоким ўзларининг «Мустадрок»ларида бир ҳадисни келтирадилар. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:

«Уйланинглар, чунки аёллар сизларга бойлик келтирадилар (бойликка сабаб бўладилар)».

Яъни, уйланинглар камбағал бўлиб қолмайсизлар. Уйланган аёлингиз бойликка, бойишингизга сабаб бўлади,
Дейилмокда

Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур». (Нур сураси, 32-оят) ояти каримаси ҳақида шундай дейдилар: «Аллоҳнинг Китобида шу оят бўлишига қарамай, ҳалигача камбағаллик қўрқуви билан уйланмай юрган кишига ажабланаман».