Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум муҳтарам устозлар, азиз талаба ёшлар! Сизлар | Mansur Eshov

Ассалому алайкум муҳтарам устозлар, азиз талаба ёшлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами ва янги - 2022/2023 ўқув йилининг бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман!

Сизларга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга муваффақиятлар тилайман!

Янги Ўзбекистоннинг эгалари - азиз ўғил-қизларим!
Мамлакатимизда ёшларни олий таълимга қамровини ошириб бориш, замонавий ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасида изчил сиёсат олиб борилмоқда.


Ўз устимизда тинимсиз ишлаш, таълимдаги инновацияларни мунтазам ўзлаштириб бориш, юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, касбий кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш, талабаларимизни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бош мезонимиз бўлиши зарур.

Қадрли ёшлар!
Сизларни яна бир бор янги ўқув йили билан чин қалбдан табриклайман.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!