Get Mystery Box with random crypto!

#ЎЙЛАБ_КЎРДИНГИЗМИ? -Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловат | Shiringina Statuslar ❤

#ЎЙЛАБ_КЎРДИНГИЗМИ?

-Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. Чунки ҳузур мол дунёда эмас ибодатдадир.

-Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. Вақтдаги барака қулайликда эмас силаи раҳмдадир

-Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. Чунки дори ҳам даволовчи ҳам касал қилувчи моддадир. Илло Асал ва Седана мустасно.

-Инсонларни маънисиз куй қўшиқлари, сўзларини доим эшитамизу, Аллоҳнинг Қуръондаги сўзларини эшитишга малолланамиз.

-Кеч ётсак бомдодга тура олмаслигимизни биламизу, барибир кеч ётиб бомдодни қазо қиламиз.

-Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. Огоҳ бўлингким! Телевизор инсонни жаҳолатга, китоблар эса ҳидоятга етаклайдир

- Дунёни кўп гапирамиз-у, Аллоҳни жуда кам зикр қиламиз.

-Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик. Камбағал, мискинларга эмас бойлар, мансабдорларга дастурхон ёзишни яхши кўрамиз.

-Узоқ ерларга ҳордиқ учун борамиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

-Фазода, дунёда нималар бўлаётганини кузатамиз биламиз-у, яқинларимиз муаммолари қийинчиликларидан хабаримиз йўқ.

-Ташқи кўринишимизни чиройли пок тутишга ҳаракат қиламиз, лекин руҳларимиз поклигига этибор бермаймиз.

-Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди. Режаларимиз фақат дунё топишлик бўлгани учун Аллоҳ бизни қалбимизни қувонтирадиган натижалар бермайди.

-Хатоларимизни айтган дўстларни ёмон кўриб узоқлаштирамизу, сохта мақтовлар айтадиган дўстларни яхши кўриб яқин бўламиз.

-Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз...Чунки Аллоҳ кўрсатган ҳақиқий ютуқ жаннатни қолдириб, ўткинчи ютуқ учун ҳаракат қиламиз.

- Барчасини ўзгартириш сизни қўлингизда.

https://t.me/Statuslar_Manoli_Sherlar_Sevgim