Get Mystery Box with random crypto!

ЎТМИШГА ҚАРАБ БАҲО БЕРМАНГ! АСЛО ОДАМНИНГ ЎТМИШИГА ҚАРАБ БАҲО | MANOLI SOZLAR | STATUSLAR

ЎТМИШГА ҚАРАБ БАҲО БЕРМАНГ!

АСЛО ОДАМНИНГ ЎТМИШИГА ҚАРАБ БАҲО БЕРМАНГ – ЧУНКИ, ҲАТТО ОЛМОС ҲАМ ЎТМИШДА КЎМИР БЎЛГАН...


Ҳаётда тез-тез эшитиб турамиз: “Келиб-келиб энди шу киши намозхон (ёки ҳожи) бўлиб қолдими? У кунларгача ароқ ичиб (ёки фалон гуноҳ ишларни қилиб) юрарди-ку!”
Шу гапларни айтувчи кишиларга савол бергинг келади: “Нима, олдин гуноҳ иш қилган бўлса, энди тавба қилиб, Аллоҳ буюрган тўғри йўлга кира олмайдими? Энди у кишилар умрининг охиригача фақат гуноҳ иш қилиб ўтиши керакми? Тавба қилган бўлса, тузалган бўлса, энди тўғри йўлда юрган бўлса, бунинг нимаси ёмон? Энди унинг юзига солиш ёки орқасидан ғийбат қилиб, шундай гапларни айтиш шартми?!”
Агар бир кишининг қорни оғриб қолиб, бир-икки кундан кейин тузалган бўлса, орадан йиллар ўтса ҳам “ҳа, қорин оғриқ, эсингдами, фалон йил олдин қорнинг оғригани”, деб таъна қилмаймиз, устидан кулмаймиз-ку?! Чунки у ўша пайт касал эди, кейин эса тузалиб кетди. Бу намозхон (ёки ҳожи) одам ҳам олдин касал эди, энди эса тузалди... Гуноҳ йўлдан қайтди! Хатосини тушуниб етди! Аммо ичи қора одамлар унинг барча айбларини, гарчи у энди тузалиб кетган бўлса ҳам, лаззатланиб эслашади. Бу пайтда қилаётган ғийбатлари учун қанчалар гуноҳга ботишаётганини билганидами эди... Одатда бундай кишилар ўзлари ибодатдан йироқ, ўша гуноҳ ишларни қилиб юрган бўлишади... “Иштони йўқ тиззаси йиртиққа кулибди”, деганлари шу бўлса керакда!




Кanalga Obuna bo'ling
➥ @Ma'noli_So'zlar