Get Mystery Box with random crypto!

ЙЎҚОТИЛГАН БОЛАЛИК... Унинг болалиги жуда оғир ўтди. Камбағ | MANOLI SOZLAR | STATUSLAR

ЙЎҚОТИЛГАН БОЛАЛИК...

Унинг болалиги жуда оғир ўтди. Камбағал бўлганликлари учун, бўш вақтларида бошқа болаларга қўшилиб ўйнай олмас, онаси ишига ёрдамлашар, баъзан одамларнинг майда ишларини қилиб бериб, эвазига арзимаган бўлсада ҳақ оларди.
Йиллар ўтиб улғайди. Болалигида орзу қилган ҳамма нарсасига бирма-бир эришди. Энди уни ҳамма ҳавас қиладиган ҳаёти бор эди. "БАХТСИЗ БОЛАЛИК буюк келажакнинг пойдеворидир" деган фалсафага ишонарди. Фақат тўкин ҳаётига нимадир етишмаётгандай туюлаверарди.
Бир куни у тасодифан кўчада арзимаган пул учун қора ишлар қилиб юрган болакайни кўрди-ю, димоғи ачишди, тушуниб етди, унинг ҳаётига, айнан болалик етишмас эди. Бу бўшлиқни эса энди ҳеч нарса эвазига тўлдириб бўлмас эди.

Ўйлаб кўринг... Бизлар ҳам фарзандларимизни ёшлигиданоқ тинимсиз ўқитиб, репетиторларга юбориб, тўгаракларга боришга мажбурлаб, уларга бир мартагина бериладиган БОЛАЛИГИНИ ўғирлаб қўймаяпмизми???



Кanalga Obuna bo'ling
➥ @Ma'noli_So'zlar