Get Mystery Box with random crypto!

​​- Бугун бутун дунёда 11655 дона криптобанкоматлар ишламоқда, | MANGU♾INNOVATION

​​- Бугун бутун дунёда 11655 дона криптобанкоматлар ишламоқда, Бизда эса илғор аҳолимизнинг аксарият қисми ҳали НФС ли пластик карталардан ҳам тўлиқ фойдаланмайди;

- 2018 йил Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича Президент Қарори қабул қилинган бўлса ҳам соҳа деярли қимир этмай жойда мағрур депсиниб турибди;

- Ўзбекистонда криптовалюталарни тартибга солиш учун ташкил етилган НAПУ номли олий ташкилот ва UzNex номли яккашоҳ криптобиржа борлигини, улар нима иш қилаётганлигини деярли ҳеч ким билмайди;

- Криптовалюта деса, 10% аҳоли буни қиморнинг бир тури деб ҳисоблайди уларнинг 5% қисми ҳалоллиги ва қонунийлигига шубҳа қилиб тизимдан ўзини тортади лекин икс бкт ставка ўйнайди, 90% зодагонларимиз бу ҳақида умуман маълумотга ҳам эга эмас;

- “Тесла” номли бир "нонейм" корхона “биткоин” эвазига ўз араваларини сотаётган бир пайтда “Биткоин” олди-сотдиси билан шуғулланганларга валюта олди сотдиси бўйича статья қўйиб, уни жиноий жавобгарликка тортамиз, аммо коррупцияга тўла барҳам бера оладиган ўзбек миллий блокчейн системасини яратиш ва соҳаларга тадбиқ етиш бўйича ўйламаймиз ҳам. Бизга янги нарсаларни тушунишдан кўра эски нарсалар билан яшаш комфортроқ. Aхир биз ғарб эмасмиз!

Бу кетишда бошқа соҳаларда аъло рейтингда турганимиз каби рақамли иқтисодиётда ҳам ҳали ҳеч кимга сўз бермаслигимиз аниқ.

Ҳозир пул муомала тизимида долларга қарам бўлган ўзбегим 15-20 йилда қайсидир давлатнинг рақамли коинларини смартфонининг сандиғида сақлашга ўтиб кетиши ундан ҳам аниқроқ.

Биз зодагонларнинг ҳам орзуимиздаги
“National Uzbek Blokchain System” тизимимиз ва биткоинларга муқобил алоҳида тизимдаги “миллий криптовалюта”миз бўлиши керакми?! Ёки эврилишларни жимгина кузатиб, кейинчалик Европа ва океан орти ғарибларининг ғарибона криптоларидан фойдаланақоламизми?! Бундан фойдаланганларни эса қамаймизми? Ё гўшт бўлайлик ёки балиқ. Ўрталик йўқ.

@nurbekalimov