Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда Тошкентга бориб келдим. Устоз Сурат Икрамовни хотирлаш | MA-News

Яқинда Тошкентга бориб келдим. Устоз Сурат Икрамовни хотирлаш маросимига.

Қозон бошида маҳалла раиси билан бироз суҳбатлашиб қолдик.

Олмазор тумани, Гуручариқ МФЙ раисининг айтишича, маҳаллада 16 минг аҳоли яшар экан. Бироқ биттаям боғча йўқ экан.

Давлат боғчаси бўлмаса, хусусий боғчалар бордир деб қизиқиб сўрадим ҳам. "Хусусийлар жон деб қуради лекин ҳоким ер ажратиб бермиёптидее", дейди.

Мана шу ҳисобда туманимиз илғор экан десам, янглишмасам керак. Ҳоким бува даврида чекка маҳаллаларда ҳам боғчалар очиляпти, раҳмат!

Тошкентдай шаҳри азимнинг айрим маҳаллаларида боғча йўқ, бизда эса ҳар тугул боғча бор. Маҳалламиз асфалт бўлса, бу ёғи, "очиқ мошинада гумбада қарс гижбада банг!" қилиб байрамни байрамга улаб яшоврардик.