Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум азиз дўстлар, қадрли тумандошлар! Авваламбо | MA-News

Ассалому алайкум азиз дўстлар,
қадрли тумандошлар!

Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!

Зеро, бу айём халқимизнинг ҳур ва озод яшаши, бахтли ҳаёти, фаровон турмушига асос бўлувчи энг муҳим сана сифатида тарихимиз зарварақларига битилган. Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.
Минг шукрона билан айтишимиз мумкинки, бугун аждодларимизнинг эзгу ниятлари, орзулари ижобат бўлди. Айни кунларда ушбу қутлуғ шодиёнани бутун республикамиз аҳли қатори риштонликлар ҳам кўтаринки руҳ билан қарши олмоқдалар.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам олдидан зиёратгоҳ ва қабристонларда, кўча ва хиёбонларда ҳашарлар уюштирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Ўтган 31 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.
Яна бир бор туманимиз аҳлини Мустақиллик байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Суфҳонжон СОЛИЕВ,
Риштон тумани
ҳокими.