Get Mystery Box with random crypto!

Ҳижоб ўрашга мажбурлаб, ўлдирибди деган гапни эшитиб, хафа бўл | MA-News

Ҳижоб ўрашга мажбурлаб, ўлдирибди деган гапни эшитиб, хафа бўлиб кетдим рости. Жаҳлим чиқди.

Ҳижоб ўрашга мажбурлаш йўқ. Қайси микроб мажбурлаш бор деса, эшшакни хом гўштини пишириб ебди.

Шогирдларимгагина айтяпман, юзлаб шогирдларим кузатади мани. Ҳижоб ўраш масаласида, хотинингга айтгин, ҳижоб ўра деб. Ҳижоб ўраса, ўради. Ҳижоб ўрамаса, савол-жавоби ўзини бўйнида. Сан бўйнингдан соқит қилиш учун айтдинг. У ёғига аралашма! Эркак бўл, хотинингни латтаси билан ишинг бўлмасин! Уйланаётган пайтингда ўйлагин эди.

Рўмолсизга уйланиб, рўмолли қиламан деган сандақа диктаторларни кўриб Исломга баҳо беришяпти. Баҳо беришадиямда! Ўқувчисига қараб мактабига баҳо беришади.

Айб Исломда эмас, мусулмонда дегувчиларни кўрсанг, айб Исломда деявер! Айб ошпаздамас, овқатда! Айб боғбондамас, гулда! Айб, капитандамас, кемада! Шунақаям чала гап бўладими?

Шогирд, ҳеч қачон Исломни ҳимоя қилма! Унинг Ҳимоячиси бор. Сан ўзингни ҳимоя қил! Ўзинг тўғри йўлда бўл! Мажбурлама бировни! Хоҳласа, ўқийди, хоҳласа, ўқимайди! Хоҳласа, ўранади, хоҳламаса, ўранмайди! Исломни қоидаси шу! Қолган пиарчи муллалардан иложи борича қоч!

Ички уруш сувдан чиқади деб юрсам, диндан чиқади шекилли? Чиқсин, бир йилдан бери мамлакатда қандай уруш чиқаришаркин деб юргандим. Шу динга қоровулларни, динни монопол қилганларни, динга хўжайинлару, жаннатга льготаси борларни кўрай бир!

Эътиқодинг ўзингга! Лекин одам ўлдирсанг, кофирсан, лаънати эр! Эплолмадингми, талоғини берасан, бошқага уйланасан, тамом! Саникимасаканки, санга бўйсунмабди, падарлаънати! Мажбурламайсан, чаладиндор, касофат!