Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди | XABARLAR

Ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди

Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда содир этилган нохуш холат 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган.
Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган.

Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган..

Холат юзасидан туман ИИБ бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEQKjNuiT4Rghh9xiA