Get Mystery Box with random crypto!

Эрни севинг, севинг, аёллар! Эр ризоси аёлга жаннат, Эр яра | XABARLAR

Эрни севинг, севинг, аёллар!

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.

Пайғамбарлар онаси аёл,
Лек отасиз бўларми фарзанд?!
Баъзан Эрни ранжитиб аёл,
Аллоҳга ҳам бериб қўяр панд.

Эр ким ёрга — Аллоҳ сояси,
Суянгани, қалқон, қояси.
Қай бир аёл хўрласа эрни,
Қиёматда бўлмас чораси.

Юрт тинчлиги эрнинг хизмати,
Рўзғор номлик ғорни тўлдириш.
Аёл бурчи миллат эртаси,
Ҳам шу эрни эрдек бўлдириш.

Оиладир муқаддас даргоҳ,
Булар шодли, додли хаёллар.
Не бўлса ҳам маслаҳатим шу,
Эрни севинг, севинг, аёллар.

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEQKjNuiT4Rghh9xiA