Get Mystery Box with random crypto!

МанаУят | ҒС(А)

Telegram kanalining logotibi manauyat — МанаУят | ҒС(А) М
Telegram kanalining logotibi manauyat — МанаУят | ҒС(А)
Kanal manzili: @manauyat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5
Kanalning ta’rifi

Дунёда ўзим бўлай демайман,
Ўзимда дунё бўлмоқ истайман.
Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз танқидий-таҳлилий постлар. Фикрлар оғир ботдими, унда "эгасини топибди". Ўзингизни ислоҳ қилинг.

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-21 11:49:12 Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгач, ёпиқ муҳитдан эркинлик сари дадил қадамлар ташлади. Бундан ташқари, энг катта ислоҳотларидан бири, ташқи сиёсатда Ўзбекистон янгича бурилиш ясагани бўлди. Давлатлар аро муносабатлар янги босқичга чиқиб, савдо-иқтисодий, маданий лойиҳаларни амалга ошириш жадаллашди. Мен учун энг муҳим қадамлардан бири бу шубҳасиз ислом ва туркий дунё билан муносабатларни мустаҳкамлаш, чегарадош қўшниларимиз билан низоларни ечиш бўлди.

Президентимизнинг Саудия Арабистонига қилган сафари ҳақида турлича фикрлар янграмоқда. Ушбу ташриф доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида ижобий қараётганлар ҳам, кўпда илиқ қаршиламаётганлар ҳам бор. Аслида бу ташриф тарихимиз учун янги бир очилган саҳифадир.

Энг аввало Мирзиёевнинг Умра зиёратини амалга оширгани ҳақида фикр билдирсак, бу ишонаманки, мамлакатимиз ичида ҳам диндорларга нисбатан янгича қарашни шакллантиради ва маълум маънода фобияни юмшатади. Республикамиз ҳудудларидаги "профилактик тадбир" номи остидаги "соқол қириш"лар, "дунёвий давлатмиз" важи ортидаги ҳижобга қарши ҳужумлар камаяди. Чунки, ташриф давомида давлатимиз раҳбарига кўрсатилган эътибордан кейин давлатимиз ичида бундай зўравонликлар бўлиши юртимизнинг ва президентнинг имижига салбий таъсир кўрсатади. Яқин истиқболда кутиш мумкинки, бизда диндорларга нисбатан қараш ўзгаради.

Ташриф давомида имзоланган иқтисодий шартномалар эса жудаям хурсанд қиларли иш бўлди. Айниқса, янги қурилиши режалаштирилган ШЭС мамлакатимиз иқтисодиётига улкан наф келтиради ва хавфли электростанциялардан йироқлашишимизга сабаб бўлади. Бу эса ўз навбатида (кўзини мўлтиллатиб турган айримлардан) энергетика бўйича эҳтимолий қарамлигимизнинг олдини олади.

Шунингдек, иқтисодий лойиҳалар амалга ошиб, истиқболда ҳар икки томонга манфаат келтирса, ўйлайманки, Саудия Арабистонидек катта иқтисодий қудратга эга давлат инвесторлари юртимизга қизиқиш билдиради ва ўз лойиҳаларини шу ерда амалга оширади.

Юқорида айтганимдек, Мирзиёевнинг ислом олами ва туркий дунё билан яқинлашув сиёсати ўта ижобий ҳолат. Балки келажакда интеграция масаласи ҳам ўртага ташланиб, ижобий ҳал этилар. Бу орқали ҳам халқимиз манфаат кўради, ҳам ташқи сиёсатда империалист "катта оға"дан, диндош, қардош бўлган биродар давлатлар билан яқинлик бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, бу борада ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп, аммо дадил қадамлар ташланмоқда ва Худо хоҳласа давомли ҳамда манфаатли бўлади.

@ManaUyat
1.4K views08:49
Ochish/sharhlash
2022-08-20 18:45:04
Демократия

@ManaUyat
1.4K views15:45
Ochish/sharhlash
2022-08-18 22:47:47 Медициналаримиз [Туркия ва Ўзбекистон] ўртасини қуйидагича таърифлайдиган бўлдим: Буларда шифокорлар мерган, битта ўқ билан овни йиқитади. Бизда эса сочма ўқ билан овлашади, бирор ўқ овга тегиб қолар, қабилида. Устоз Мубашшир Аҳмад домланинг ушбу ёзганларини бежизга келтирмаганман. Ибн Синога бешик бўлган юртнинг аҳволи бугун домла айтганларидек, таваккалчиликка асосланиб қолди. Бизнинг шифокорлар (ҳаммаси эмас, аммо кўпчилиги) бирор дардни даволамайди, шунчаки бир дунё дори-укол билан вақтинча тузатиб қўяди холос. Оқибатда беморнинг ичи "дорихона" бўлиб кетади.

Мен тиббиётимизга иши тушган халқимизнинг аҳволига ачинаман. Маҳаллий шифокорлардан очиғи кўп ҳам фойда йўқ, касалликка аниқ ташхис қўймай, фойдали-фойдасиз бир дунё дорини ёзиб беради (айрим ўринларда беморни ўлади деб қайтаришган, аммо марказда тўғри ташхис қўйилиб, бемор яшаб кетган ҳолатлар ҳам бўлган). Яхшироқ тиббий хизмат олиш учун эса марказий шаҳарларга, Тошкентга бориш керак. Бунинг учун эса, катта пул зарур. Тўғри, пул топилади, аммо, сифатли тиббий муолажа олиш учун фақат катта шаҳарларга бориш керак бўлса, давлат бу шифохоналарни нега қурган? Билимли кадр билан таъминланмаган шифохоналар кимлар учун? Оддий қора халқ учунми? Ҳа, албатта, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бир жияним тез-тез бетоб бўлиб, иситма қилиб, ҳушидан кетиб қолар эди. Туманимиздаги болалар шифохонаси аниқ ташхис қўйишолмасдан, жиянимни даволаш учун эмас вақтинчалик иситмани тушириш учунгина дорилар берарди. Дорихона сотувчиси бўлган бир танишимга ёзиб берилган дориларни кўрсатганимда, унинг кўпчилиги умуман кераксизлигини айтди. Шунда ўйланиб қолдим, наҳот ўша тумандаги ёки вилоятдаги тегишли мутасаддилар бу каби ҳолатдан бехабар? Наҳотки улар касал бўлиб, шифокорга иши тушмаса? Балки ўзлари бетоб бўлса, катта шаҳарлар-у, бошқа давлатларга даволаниб келгани учун (эсингизда бўлса, коронавирус пайтлари бу исботини топди, германиялик шифокорлар анча соққани қилди) бу каби муаммолар билан иши йўқдир?

Тиббиёт тизимимиз инқилобий ислоҳотларга муҳтож. Буни юқоридагилар билади, лекин масъулиятсизлиги ҳамда халқ билан иши йўқлиги сабаб ечим қидирмайди. Касал бўлса, чет элга чопади, лекин шу ердаги тиббиётни ривожлантирса, нафақат ўзига, балки бутун халққа нафи тегишини ўйламайди. Чунки масъулият йўқ. Буларнинг касофатига одамлар жабр кўради холос.

Ушбу ёзганим ҳамма шифокорларга тегишли эмас, ўз касбининг етук мутахассислари ҳам кўпчиликни ташкил қилади ва улар юқоридаги гапларимни кўнгилларига олмасликларини сўраган бўлар эдим.

@ManaUyat
1.4K viewsedited  19:47
Ochish/sharhlash
2022-08-18 13:13:09 Тармоқларда Янги Ўзбекистоннинг норасмий даҳлсиз мансаб эгаларидан бири бўлмиш Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга тегишлилиги айтилган аудио тарқалди. Унда ҳоким Ангор тумани прокурорини ўтакетган қўпол сўкинишлар билан ҳақорат қилган.

Бу аудиёзувнинг ҳаққонийлигини текшириш ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ишлари Бош прокуратура томонидан бошлаб юборилибди.

Ушбу аудиёга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг муносабатида эса, бу овозлар ҳоким танқидий руҳда ўтган йиғилишдан ёзиб олинган ва нотўғри талқин қилинмоқда (бу каби қўпол сўкинишни қанақасига тўғри талқин қилиш мумкин эканлигига ақлим лол). Унда шунчаки ҳоким прокурорга танбеҳ берган ва бу пайтда Боболов асабий ҳолатда гапиришга мажбур бўлган (ҳокимнинг танбеҳ бериши шу даражада бўлса, берадиган жазоси нима экан-а, деб ўзимга савол бермоқчи эдим, аммо Сатторий эсимга тушиб кетди).

Ушбу ҳолатни диққат билан кузатамиз. Ишни прокуратура жиддий ўрганиб, жавобгар шахсга қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланадими ёки амалдорлар учун "ёзилмаган лекин амалда бўлган модда"га биноан узр, ҳайфсан каби енгил жазо билан қутуладими?

@ManaUyat
1.2K views10:13
Ochish/sharhlash
2022-08-17 19:19:17
50 минг доллар пора олаётган вақтда прокуратура терговчиси ҳибсга олиниб, 13 йилга "кесилибди".

Шунингдек, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Олмазор тумани бўлими ходими тадбиркорга тегишли МЧЖга банкдан 1 млрд 200 млн сўм кредит ажратилишида ёрдам беришини айтган ва 2 минг доллар олаётган пайтида қўлга тушган.

Қизиқ жиҳати, ҳар икки ҳолатдаям жиноятчиликка қарши курашувчи ходимлар жиноятга қўл урган. Бу воқеалар тизим нақадар коррупцияга ботиб кетганини кўрсатади.

Истаймизки, бу каби тозалашлар давомли ва берилган муддатлар тугал бўлсин. 1 йил ўтар-ўтмас порахўрлар қамоқдан чиқиб, яна мансабига ўтирмасин. Ана шундагина қонунларнинг салобати бўлади.

@ManaUyat
1.5K views16:19
Ochish/sharhlash
2022-08-17 17:49:01
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқиди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

@ManaUyat
1.2K viewsedited  14:49
Ochish/sharhlash
2022-08-17 11:26:46 ​​Бугун мени пиёдалар (оқ рангда) ва велосипедлар учун (қилил рангда) ўртада чизиқ билан ажратилган йўлакнинг, пиёдалар учун ажратилган қисмида қулоғимда наушник, телефонга тикилганча кетаётганимда ортимдан келаётган велосипедлик одамнинг "қоч" деган гапини эшитмаганим учун фаросатсизликда айблашди. Мен "бефаросат" пиёдалар учун ажратилган оқ йўлакда велосипедчилар ҳам юриши мумкинлигига "фаросатим етмабди".

Бугун мени арзонлаштирилган ярмаркада гўшт нархи 55 минг ёзилганини кўриб, икки кило олаётиб, аслида нарх 70 минглигини, 55 минг шунчаки кўргазма учунлигини айтиб алдашди.

Юқоридаги икки ҳолатнинг ўзи биз фаросатсизлар ва ёлғончилар орасида яшаётганимиздан дарак.

@ManaUyat
1.6K viewsedited  08:26
Ochish/sharhlash
2022-08-15 20:21:49 Bugun mendan baxtli aka yo'q

1. Ona tili: 10 ta savol: 9.9 ball (9 ta to'g'ri javob)
2. Matematika: 10 ta savol: 9.9 ball (9 ta to'g'ri javob)
3. Tarix: 10 ta savol: 11.0 ball (10 ta to'g'ri javob)
4. Tarix: 30 ta savol: 83.7 ball (27 ta to'g'ri javob)
5. Ingliz tili: 30 ta savol: 63.0 ball (30 ta to'g'ri javob)
____
UMUMIY: 177.5 ball

Xudo xohlasa, inshaallah, singlim mehnatlarining samarasini ko'radi. Talaba bo'ladi!!!! . Akasiday bilimga chanqoqdaaa

Barcha-barcha ustozlariga, Aziz Kamolov boshchiligidagi 11-DIUMning mehnatkash ustozlariga mingdan-ming rahmat!!!

@GSA_BLOG
1.3K views17:21
Ochish/sharhlash
2022-08-15 13:21:26 Мен дин ва илмни бир-биридан ажратишларига ҳеч тушунмайман. Илм бу диннинг ажралмас қисмидир, асло айро эмас. Қайси асосга кўра илмни диний ва дунёвийга бўлишади ҳайронман.

Илм ростдан ҳам иккига бўлинади, асло диний ва дунёвийга эмас. Илмнинг икки тури бу: тақиқланган (сеҳр-жоду, фолбинлик, бузуқлик ва ёмонликка етакловчи) ва рухсат этилган (инсониятга манфаат келтирувчи барча турдаги) илмлардир.

Юқорида айтганимдек, илм диннинг ажралмас бўлаги. Кимда-ким, ўзининг наздида, иккисини бир шахсда кўрмоқчи бўлса, қадимги аждодларимиздан Хоразмий, ибн Сино, Беруний, Мирзо Улуғбекларга, ёхуд жадид боболаримизга боқсин (улар илмни Қуръондан ва Аллоҳни танишдан бошлаганлар, шу учун қолган соҳаларда ҳам самарали меҳнат қилиб, қомусий олим даражасига етганлар). Ҳозирги кунда бундай инсонлар чиқмаётганлигининг сабаби, илмни ўзимизча диний ва дунёвийга бўлдик, динни ўрганмай туриб, илмга бурилдик. Ва шу бизнинг фожиамиз бўлиб хизмат қилди. Ваҳоланки, илмнинг моҳиятини дин очиб беради.

Шунингдек, Шайх ҳазратларининг "Олам ва одам, дин ва илм" асарини ўқиб ҳам диндор алломаларнинг рухсат этилган (дунёвий) илмларда тенгсиз даражада эканликлари ҳақида яққол тасаввурга эга бўлиш мумкин. Хулосамга қаердадир ўқиган бир гапни келтирмоқчиман: чуқур илм динга олиб боради, саёз илм эса, куфрга.

@ManaUyat
1.5K viewsedited  10:21
Ochish/sharhlash
2022-08-14 07:36:40 ... Медициналаримиз [Туркия ва Ўзбекистон] ўртасини қуйидагича таърифлайдиган бўлдим: Буларда шифокорлар мерган, битта ўқ билан овни йиқитади. Бизда эса сочма ўқ билан овлашади, бирор ўқ овга тегиб қолар, қабилида.

Устоз Мубашшир Аҳмад домла

@ManaUyat
1.3K views04:36
Ochish/sharhlash