Get Mystery Box with random crypto!

Монополия судларда ғалаба қилса; Ўзингнинг табиий ресурсларин | МанаУят | ҒС(А)

Монополия судларда ғалаба қилса;

Ўзингнинг табиий ресурсларинг ўзингга "етмаса";

Ҳар қадаминг учун солиқ/жарима солишса;

Амалдорларинг популистликдан нарёғига ўтмаса;

Халқим дегувчилар ҳалқуми нопок бўлса;

Нарх-наво маошингдан каррасига қиммат бўлса;


Ўз уйингдан ҳайдаб чиқариб, бузиб ташлашса;

Таълимни энасиникига тиқишган бўлса;

Коррупция урчиган бўлса;

Амалдорлар сени шилишдан бошқасини билмаса, фикри хаёли соққа қилишда бўлса;

Ўзинг совуқда дийдираб, ис газидан фарзандларинг ўлса;

Катталар ўзидан келиб чиқиб, яхши яшаяпмизку, деса;

Бўлмағур идеологияни тинмай миянгга сингдиришса...


Сен ҳалиям қадринг борлигига ишонасанми?

@ManaUyat