Get Mystery Box with random crypto!

Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим 2 | Maktab menejeri

Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 392-сон қарорига мувофиқ, биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6108-сон Фармонида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, педагог ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмаслиги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланган.

Яъни амалдаги тартиб бўйича 2021 йил март-июнь ойларидаги аттестация жараёнлари 392-сон қарор талаблари асосида ўтказилади. Янги тартиб эса 2021 йил сентябрь ойидан кучга киради. Соддароқ қилиб айтганда, сентябрь ойига қадар аттестациядан ўтувчи педагоглар ҳар икки ҳолатда ҳам давлат божини тўлайди.

https://t.me/maktabmenejeri