Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш | Maktablar uchun hujjatlar

Ўзбекистонда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслар ташкил этилади

“Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.

Қарорга кўра, 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб, талаблардан келиб чиққан ҳолда, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказларида ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ўргатиш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этилади.

Махсус ўқув курсларида кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар ҳамда ушбу тоифадаги вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар – бепул, қолган шахслар – пуллик асосда ўқитилади.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/788


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram