Get Mystery Box with random crypto!

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН 3 МИНГДАН ОРТИҚ АДАБИЁТЛАР ШАҲАР МА | Maktablar uchun hujjatlar

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН 3 МИНГДАН ОРТИҚ АДАБИЁТЛАР ШАҲАР МАКТАБЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳи таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳам Андижон вилоятида бўлиб, таълим тизимига оид масалаларни кўздан кечирмоқда.

Вазир ўринбосари таълим мувассасаларини кўздан кечириш жараёнида, мактаб жамоалари ва ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган таклифларга кўра вазирлик томонидан жорий йилнинг 22 октябр куни Андижон шаҳридаги мактабларга 3 мингдан зиёд адабиётлар ва китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Ваҳобжон Ражапов мактаб кутубхоначилари билан мулоқотда ўқувчи-ёшларни китобхонликка янада жалб этиш, мактаб кутубхоналарини ўқувчиларни ўзига чорлайдиган масканга айлантиришга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати