2022-08-01 18:20:44
#Ҳуқуқий_саводхонлик
Педагог ходимларнинг лавозим мажбурияти ёки малака талаблари деганда нима тушунилади ва у қайси ҳужжат билан тартибга солинади?
Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар ўз лавозим мажбуриятларни ва лавозимларига қўйиладиган малака талабларини билиб олиши лозим. Акс ҳолда улар лавозим вазифасига кирмайдиан ишларни бажришга жалб қилиниши ҳам ҳеч гап эмас.
Лавозим мажбурияти бу – ходимнинг лавозимига кўра нима иш қилиши лозимлигини, лавозими бўйича қандай масалаларга жавобгар бўлишини, унинг асосий функционал вазифалари нималардан иборат эканлигини белгилаб берадиган ҳужжатдир. Лавозим мажбурияти мактабда педагог ходимларга иш тақсимотини белгилаб беришда қўлланилади.
Умумий ўрта таълим мактаблари ходимларининг намунавий лавозим мажбуриятлари Халқ таълими вазирлигининг
2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчи, психолог, ижодий-маданий маслалар бўйича тарғиботчи, тарбиячи, кутубхона ходимлари, кадрлар бўйича менежер, лаборант ва бошқа ходимларнинг лавозим мажбуриятлари белгилаб берилган.
Малака талаблари бу – халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини белгилаб берадиган ҳужжат. Яъни бу ҳужжатда ходимлар тоифаси, уларнинг лавозим вазифалари, лавозимга кўра нималарни билиши лозим эканлиги ва энг асосийси ҳар бир ходимнинг лавозимига кўра қандай малака талабларига эга бўлиши лозимлиги белгилаб берилган.
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари эса Халқ таълими вазирлигининг
2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Ушбу ҳужжат халқ таълими ходимлари лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланишда, меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритишда, шунингдек, ходимларни ишга қабул қилишда уларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан қўлланилади.
Ҳар бир педагог ходим улар билан меҳнат шартномаси тузилишидан аввал албатта ўзининг лавозим мажбуриятлари ва малака талаблари билан танишиб чиқиши шарт.
Xalq ta'limi Info
3.7K views15:20