Get Mystery Box with random crypto!

Қизиқарли Фактлар —-Антарктида устидан вертолёт учириш тақиқл | ❁═हMAKTABIM 4 ░▒►

Қизиқарли Фактлар

—-Антарктида устидан вертолёт учириш тақиқланган. Чунки унга қарамоқчи бўлган пингвинлар ортларига йиқилиб тушадилар ва қайтиб ўнглана олмайдилар.— Капалаклар топган озиқларини оёқлари ёрдамида “татиб” кўрадилар.

— Бирор давлатда ҳам ҳарбий честь чап қўл билан берилмайди.

— Майдони жиҳатдан Канада Хитойдан, Хитой эса АҚШдан каттароқдир.

— Бегемотлар сув остида туғиладилар.

— Шерлар тўдасида ўнта ўлжадан тўққизтасини урғочи шерлар тутиб келтирадилар.

— Колибрилар юра олмайди.

— Шекспир ва Сервантес бир кунда –1616 йилнинг 23 апрелида вафот этган.

— Илк бор йилига 1 миллиард АҚШ доллари ишлаб топган компания – General Motors (1955 йил).

— Йилига дунёда 3,5 миллионта ваннани тўлдиришга етадиган Coca-Cola ичимлиги истеъмол қилинади.

— 2004 йилгача кофеин Халқаро Олимпия Қўмитаси тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

— Италия макаронларнинг аксарият қисмини АҚШ ва Канададан импорт қилади.

— Цирк аренасининг стандарт диаметри 12,8 метр этиб танланганининг боиси бор. Шунда югураётган отдан чавандоз тушиб кетмайди.

— Орхидеялар асалариларни маст қиладиган кимёвий модда ишлаб чиқаради.

— Энг баланд етиштирилган кунгабоқар Нидерландияда қайд қилинган бўлиб унинг узунлиги 7,5 метр бўлган.

— DVD-дискдаги “йўлакчалар” узунлиги 12 километрни ташкил этади.

— Факс ускунасининг илк прототипи 1843 йилда, яъни биринчи телефондан олдин пайдо бўлган.

— Сайёрамизда балиқлар 400 милион йилдан буён яшаб келишади.

— Скумбрия ва тунец ҳаракатланишдан тўхтаса, ўлади.

— 60 ёшга бориб одам тилда таъм билиш рецепторларининг ярмини йўқотади, бурундаги ҳид билиш рецепторлари эса 40 фоизга заифлашади.

— Ботулизмни келтириб чиқарувчи бактерия шу қадар заҳарлики, унинг 1 килограмми сайёрамиздаги барча одамларни қириб юбориши мумкин.

— Дунёда энг кенг тарқалган кўкат – петрушка.

— Илк пулли ҳожатхоналар Римда император Веспасиан ҳукмдорлиги даврида иш бошлаган.

— Чигиртка олд оёқлари билан эшитади. Илон эса тили билан товуш тебранишларини ҳис этади.

— Бир кўз йўқотилганда одамда маълумот қабул қилиш даражаси 20 фоизга камаяди