Президент халққа мурожаатида Нукус воқеаларига ҳам тўхталиб ўтди.
«Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди», — деди у.
«Биз учун „Қорақалпоғистон ютуғи — бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши — бутун Ўзбекистон ташвиши“, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бизнинг эзгу мақсадимиз — биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
«Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир», — дея қўшимча қилди.
Ommalashtirish uchun lavhangizni shu manzilga yuboring
Manzil @ommalashtirishbot
Bizga qo'shiling
https://t.me/joinchat/TDZUw1tsJPZIlBAG