Get Mystery Box with random crypto!

БУВИЖОН Қабрлар қошидан бораман ўтиб, Ва сенинг қабринга етам | 📚🇺🇿MAKTABGACHA TAʼLIM 🇺🇿📚

БУВИЖОН

Қабрлар қошидан бораман ўтиб,
Ва сенинг қабринга етаман охир.
Бувижон ҳаққинга дуолар ўқиб,
Сўнгра сени ташлаб кетмоқлик оғир.

Қаҳратон қишларнинг қаҳрига аранг,
Чидаб гоҳ чидолмай азоб тортибсан.
Иссиқ ўринларда ухлатиб боланг,
Ўзинг совуқ ерда ухлаб ётибсан.

Болам деб югуриб аямай ўзни,
Ва охир совуқдан оёғинг оғриқ.
Соғиниб кутардинг биргина сўзни,
“Бувижон келтирдим сандалингга чўғ”.

Озгина чўғ учун дуолар қилган,
Сендайин дуогўй бувижоним йўқ.
Аслида чўғ сендан ҳарорат олган,
Сандал тўла чўғу қабрингдек совуқ.

G'iyos Malik



Бувижоним охиратларингиз обод бўлсин


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | MAKTABGACHA TAʼLIM