ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАСИ Насиба Эрхонова Бувим жуда меҳрибон, Кели | MAKTABGACHA TA'LIM TARBIYACHILARI
ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАСИ
Насиба Эрхонова
Бувим жуда меҳрибон,
Келишимиз кутади.
Бир кун борсак тўсатдан,
Бошин секин ушлади.
"Тез ёрдам"ни чақирди,
Дадажоним бир пасда.
Чироқлари чарақлаб,
Машина келди тезда.
Оқ халатли шифокор,
Бирам чаққон, мехрибон.
Бувижоним кўзлари
Чақнаб кетди-ку шу он.
— Дийдордан хурсанд булиб,
Эркаланибсиз онам.
Неварангиз кучсангиз,
Соғаясиз чунонам.
https://t.me/Maktabgacha_talim_mtv