Get Mystery Box with random crypto!

Шунақаси ҳам  бўлади... Агар сен жуда катта, ҳашаматли уй қур | MAKTABGACHA TA'LIM TARBIYACHILARI

Шунақаси ҳам  бўлади...

Агар сен жуда катта, ҳашаматли уй қуриб, ўзлари кичкинагина ошхонада ўтирадиган одамларни кўрсанг - демак сен Ўзбекистондасан.

Агар уйида 30 та янги кўрпачаси бўлиб, ўзлари эскисида ўтирадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар деворидан аввал дарвозасини қурадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар саҳардан юзлаб одамларга текинга овқат тарқатаётган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар машина олиб, бир йилгача салафанини ечмай юрадиган одамларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Агар дарвозани қулфлаб, калитни унинг тагига беркитиб кетадиган инсонларни кўрсанг - сен Ўзбекистондасан.

Ва ниҳоят агар сен сахий, самимий, илмга чанқоқ, гўзал ва меҳмондўст одамларни кўриб қолсанг билгинки, сен - Ўзбекистондасан!

- Жуда қизиқ экан. Яна борми Устоз?

- У ёғини изоҳда қолганлар давом эттиришади.

Муҳаммадали Эшонқулов.



Kanalimizdan uzoqlashmang


https://t.me/Maktabgacha_talim_mtv