2023-04-10 16:01:32
Биласизми? Оилавий НМТТ очиш учун юборилган онлайн ариза нега рад этилади?
Мутахассис жавоби: Қуйидаги ҳолатларда оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ариза бўйича рад жавоби берилади:
а) оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) турар ёки нотурар жой майдони:
қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси норматив - ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган минимал талабларидан кам бўлганида;
кадастр органларидан олинган маълумотларга кўра ушбу турар ёки нотурар жойнинг майдонига нисбатан ошириб кўрсатилганда;
б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва (ёки) давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари томонидан салбий хулоса берилганида;
в) идоралараро электрон алмашинув орқали олинган маълумотларга асосан ариза берувчи турар ёки нотурар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаганида;
г) оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилаётган ҳудудда (МФЙ, ОФЙ, ҚФЙ, ШФЙ) мактабгача таълим билан қамраб олинмаган 3-7 ёшдаги болалар мавжуд бўлмаганида ёки уларнинг сони ушбу ташкилотнинг қувватини тўлдириш учун етарли бўлмаганида;
д) оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилаётган ҳудудда (МФЙ, ОФЙ, ҚФЙ, ШФЙ) мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичлари юқори бўлганида;
е) оилавий МТТни ташкил этмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор бир вақтнинг ўзида мактабгача таълим тизимининг бошқарув органи ходими ёки давлат мактабгача таълим ташкилотида раҳбарлик лавозимда ишлаганида;
ж) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хулосасида оилавий МТТ учун ажратилган майдонда таълим ва тарбия олишга тавсия этилган болаларнинг максимал сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон Қарори билан тасдиқланган Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги Низомнинг 13-бандида белгиланган меъёрдан кам бўлганда.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон Қарори 3-илова, 23-банд.
Манба: mdo.uz
Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
2.4K viewsedited 13:01