Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача таълим

Telegram kanalining logotibi maktabgacha_talim — Мактабгача таълим М
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Oav
Telegram kanalining logotibi maktabgacha_talim — Мактабгача таълим
Kanaldagi mavzular:
Адлия
Oav
Kanal manzili: @maktabgacha_talim
Toifalar: Taʼlim , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 10.05K
Kanalning ta’rifi

Мактабгача таълим муассасаси ходимлари учун махсус канал!
Фотолавҳалар учун: @Lavhalar_MTM_bot
Алоқа ва реклама учун: @MTMuzb_bot
Фарзандингизни МТМга навбатга қўйиш масаласи бўйича мурожаат учун: https://my.gov.uz/ru/service/285

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 18

2023-02-13 14:07:52
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорларда бўлиши белгиланган:

тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;
жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;
мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.

Манба: @huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
972 viewsedited  11:07
Ochish/sharhlash
2023-02-10 17:21:32 https://tarbiyachilar.uz/oyin-bebaho-tarbiyachi/
2.3K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-02-10 17:21:32 https://tarbiyachilar.uz/bola-shaxsiga-yonaltirilgan-talim-faol-talim/
2.4K views14:21
Ochish/sharhlash
2023-02-10 10:51:28
Йил давомида ҳар куни болажонлар билан янги ҳаракатли ўйин ўйнатишни хоҳлайсизми?
Эрталабки бадантарбия машқларини тўғри ва қизиқарли ўтказишни хоҳлайсизми?
Сайр пайтида турли ўйинлар орқали тарбияланувчиларни фаоллиштиришни хоҳлайсизми?
Болажонлар билан турли мусобақалар ўтказишни хоҳлайсизми?
Ушбу хоҳишларингизнинг барчасини ушбу китоб орқали амалга оширинг!

Китоб ҳақида тўлиқ маълумот ва буюртма қилиш учун тел рақами:

998488453

946658306


Телеграм орқали: @Tarbiyachikitobi
3.7K views07:51
Ochish/sharhlash
2023-02-10 10:50:56 #Сўраган_эдингиз

Энди мактабларга туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлик қилолмайдими?

#Савол
Яқинда президент Андижонга ташрифи чоғида ХТБ фаолиятини танқид қилиб, директорларга эркинлик бериш кераклигини айтганди. Эшитишимизча, шу сабабли янги ташкил этилаётган бўлинмалардан мактабларга раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташланибди. Шу гап тўғрими?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам ҳудудий бўлинмалар фаолияти бир неча бор танқид қилинди. Шунингдек, президентнинг ПФ-14-сонли фармони билан барча соҳаларда ихчам бошқариладиган тизимни йўлга қўйиш бўйича вазирликларга топшириқ берилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида керакли чораларни кўряпти. Шу муносабат билан, вилоят ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг вақтинчалик тузилмаси ва низоми тасдиқланди.

Аммо, ҳудудий бўлинмаларнинг мактабларга умумий раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташлангани йўқ. Ҳудудий бўлинмалар тизимига бўлимнинг аппарати, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари киради.

Улар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ҳамда тасарруфидаги таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилиши устидан тизимли равишда мониторинг юритади.

Шунингдек, ушбу бўлинмалар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Уларда мактабларда қатъий назоратдаги ўқув ҳужжатларининг тўғри юритилишини, битирувчиларга шаҳодатнома "олтин” ва "кумуш" медаллар берилишини, ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш ҳамда шунга ўхшаш яна бир қанча функциялар сақланиб қолган.

Манба: Xalq ta'limi info




Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
3.6K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-02-10 10:50:39 Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари яна ислоҳ қилинади бу охиргиси эмас

Кўпчилик структура, лавозимлар номи ва штатлар тасдиқланди, ҳаммаси изига тушди, энди ўзгармайди деб ўйлаяпти. Аммо бу нотўғри. Аслида бу тизим энди ислоҳ қилинади. Ҳали анчагина ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Яъни, мактабларни бошқаришнинг мутлақо янгича форматини тартибга солувчи ҳужжат кейинроқ имзоланади. Менимча, ҳозир унинг лойиҳаси тайёрланмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, бошқарув тизимидаги асосий ўзгаришлар энди амалга оширилади. Ҳозир имзоланган ҳужжатларнинг барчаси вақтинчалик. Бу ҳақдаги фикрларимни кейинроқ тўлиқ тушунтириб беришга ҳаракат қиламан.


Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
3.7K views07:50
Ochish/sharhlash
2023-02-09 19:34:53
#Navoiyga_ehtirom

Andijon viloyati, Andijon shahar maktabgacha ta'lim tashkilotlarining direktorlari tomonidan o'zbek mumtoz adabiyotining buyuk vakili, so'z mulkining sultoni Mir Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligi munosabati bilan tayyorlangan videolavha.





Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
2.6K viewsedited  16:34
Ochish/sharhlash
2023-02-09 16:20:32
Шундай синглинг бўлса...

Опа-сингиллари бор инсонлар меҳр-муҳаббатга бой бўлиб яшайди.

Опа ва сингилларимиз ҳамиша соғ-саломат бўлишсин


Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
2.9K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2023-02-09 16:16:19
#OAV_nigohida

Maktabgacha taʼlim tizimida nima gaplar?

Bugungi kunda Respublikamizda bog‘chaga qamrab olingan bolalar soni qancha?
Bog‘chalar o‘rtasidagi tafovut aholi orasida notenglikni keltirib chiqarmaydimi?
Qabul jarayoni qanday tartibda olib borilmoqda?
Bog‘chalarda ilg‘or xorij tajribasi bo‘yicha qanday ishlar qilinyapti?

Mazkur savollarga ushbu lavhada javob olasiz.


Манба: mdo.uz



Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
2.3K viewsedited  13:16
Ochish/sharhlash
2023-02-09 13:45:10 #Биласизми

Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Манба: @huquqiyaxborot


Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim
3.4K views10:45
Ochish/sharhlash