Get Mystery Box with random crypto!

#Конституцияни_ўрганамиз Ўзбекистон Республикаси Конституци | Мактабгача таълим

#Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: таълим олиш ҳуқуқига оид 9 та энг муҳим кафолат

Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot