Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Росси | Мактабгача таълим

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда Россиянинг «УчимЗнаем» мактаби директори, госпиталь мактаблар лойиҳаси ташкилотчиси ва раҳбари Сергей Шариков иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир "Меҳрли мактаб” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ўтказилиб, унда  Ўзбекистон ва Россия томонларидан масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашув аввалида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ўзбекистонда таълимга қаратилаётган  эътибор, вазирлик томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар борасида сўзлади.  Жумладан, "Меҳрли мактаб” марказида болаларнинг сифатли таълим берилиши учун амалга оширилаётган вазифалар ва келгуси режалар борасида фикр билдирди.
Икки томонлама ҳамкорликда имзоланаётган Шартнома мактаб тарбияланувчиларининг марказда даволаниши, сифатли ва қулай таълим олишишга кўмак беришини алоҳида таъкидлади.
Учрашув сўнггида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Россиянинг «УчимЗнаем» госпиталь мактаби томонидан «Узоқ муддатли даволанаётган болалар учун таълим муҳитини яратиш» бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Маълумот ўрнида, ҳозирда «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасасида 81 нафар мактабгача ёшдаги болалар ва 71 нафар мактаб ёшидаги ўқувчилар мавжуд.
Бу ерда ўқув жараёнини ташкил этиш учун алоҳида ўқув режа тасдиқланган бўлиб, дарс машғулотлари ўзбек ва рус тилларида, 12 та фандан олиб борилади.  
Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Фарғонада ҳам шу каби госпиталь мактаблар очилиши режалаштирилган.



    Н.Усмонова, ЎзА



Манба: uza.uz


Бизга
қўшилинг
@maktabgacha_talim