Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор бо | Мактабгача таълим

#Биласизми

Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғчаларда ота-оналар тўлови ундирилмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат);

психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).




Манба: @huquqiyaxborot


Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim