Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистон остонаси мактабгача таълим тизимидан бошланади | Мактабгача таълим

Янги Ўзбекистон остонаси мактабгача таълим тизимидан бошланади


Таълим соҳасини ислоҳ қилиш давлатимиз эътиборида турган долзарб соҳалардан биридир. Сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимини ҳам ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор қонунлар, қарорлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.
Янгиланаётган Конституция бўйича умумхалқ референдуми арафасида мактабгача таълим тизими вакиллари мамлакатимиз аҳолисини конституциявий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.  
– 25 йилдан буён пойтахтимиздаги 250-сонли мактабгача таълим ташкилотининг раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаман, – дейди Дилноза Исмоилова. – Янги Ўзбекистон ҳаётида ҳар бир соҳада чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу мактабгача таълим тизимида ҳам ўз аҳамиятини кўрсатди. 
Соҳадаги ислоҳотларнинг барчаси мамлакатимиздаги ҳар бир болани мактаб таълимига тўлақонли тайёрлаш, ҳар бир тарбияланувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мактаб остонасига тўлақонли шахс сифатида шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилади. Янги Ўзбекистон остонаси мактабгача таълим тизимидан бошланишини чуқур ҳис қилган ҳолда бўлаётган ислоҳотларига бефарқ эмасман.  
 
Муҳайё Тошқораева ёзиб олди,  
ЎзА



Манба: Uza.uz

Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim