Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли тадбиркорлар ва давлат МТТ раҳбарлари диққатига! Ҳу | Мактабгача таълим

Ҳурматли тадбиркорлар ва давлат МТТ раҳбарлари диққатига!

Ҳурматли тадбиркорлар, хабарингиз бор бутун республика бўйлаб босқичма-босқич ДХШ асосидаги ҳамда оилавий нодавлат МТТларнинг фаолияти ўрганилмоқда.

Худди шундай ўрганишлардан бири Бухоро вилоятида ҳам ўтказилди, ўрганиш натижаларига кўра, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги ЯТТ Р.М, ЯТТ Ж.Ш, ЯТТ М.Д, Ромитан туманидаги ЯТТ Н.М, ЯТТ Ҳ.М.ларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Сабаблари:

давлат МТТда тарбияланаётган тарбияланувчиларни гӯёки ЯТТ Р.М. ва ЯТТ Ж.Ш.лардаги ОНМТТ тарбияланувчилари сифатида НМТТБАТ орқали давоматдан ўтказилганлиги;

давлат МТТда фаолият олиб бораётган ходим, худди шу ишлаётган давлат МТТсидаги тарбияланувчиларни ўзи очган ЯТТ М.Д.даги оилавий НМТТдаги тарбияланувчилар ўрнига давоматдан ўтказганлиги;

ЯТТ Ҳ.М.да фаолият юритаётган тарбиячи Ш.Д, ЯТТ Н.С.даги тарбияланувчиларнинг тасвирини юклаб, гӯёки ЯТТ Ҳ.М.нинг тарбияланувчиси сифатида давомат қилганлиги аниқланган.

Олдинроқ хабар берганимиздек, Ҳукумат қарорларига зид равишда фаолият олиб бориб давлат бюджетидан субсидияларни ноқонунуий йўллар билан ўзлаштираётган қўштирноқ ичидаги айрим тадбиркорларнинг фаолиятига қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тўпланган ҳужжатлар юборилмоқда.

Ҳурматли давлат МТТ ва оилавий НМТТ раҳбарлари иш берувчи сифатида ходимларингиз томонидан давлат бюджети маблағларини толон-торож қилинишида йўл қўйилаётган ноқонуний ҳаракатларга йўл қўйманг, ташкилот раҳбари сифатида бу каби ҳолатларни олдини олишда масъулиятли бўлинг.

ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!!!

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 33-бандида ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда:

мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилади;

ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида субсидия тўловлари мазкур ДХШ асосидаги МТТга ҳисобланмайди ва тўланмайди. Бундай ҳолат иккинчи марта аниқланганда ушбу ДХШ асосидаги МТТ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинади ва қайта тузилмайди.

Манба: mdo.uz



Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim