Get Mystery Box with random crypto!

Диққат! Ўқитувчилар «Опен бюджет»да овоз йиғишга мажбур эмас - | Мактабгача таълим

Диққат! Ўқитувчилар «Опен бюджет»да овоз йиғишга мажбур эмас - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

«Ҳурматли ўқитувчилар, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимлари!

Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади.