Get Mystery Box with random crypto!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) «Бобур феъли-сажиясига | Мактабгача таълим

Заҳириддин Муҳаммад Бобур

(1483-1530)

«Бобур феъли-сажиясига кўра Сезарга қараганда севишга арзигуликдир».

Эдуард Холден

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.

Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси — Қутлуғ Нигорхоним Мўғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди. Бобурнинг онаси ўқимишли ва оқила аёл бўлиб, Бобурга ҳокимиятни бошқариш ишларида фаол кўмак берган, ҳарбий юришларида унга ҳамроҳлик қилган. Умаршайх Мирзо хонадони пойтахт Андижоннинг арки ичида яшар эди. Ҳоким ёз ойлари Сирдарё бўйида, Ахсида, йилнинг қолган фаслини Андижонда ўтказарди.



«Мактабгача таълим» каналига уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAFB3nIMb5jrN3tRsZQ